Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан учрашди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВизит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг асосий масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, РФда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитларни яратиш масаласига алоҳида тўхталинди.

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. 2020 йилнинг 10-сентябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Москва шаҳрига келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

В Минтруде состоялось обсуждение проблем внешней трудовой миграции  - Sputnik Ўзбекистон
Сенат ва вазирликлар мигрантларни ҳимoя қилиш учун чора-тадбирлар тайёрламоқда

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг асосий масалалари ҳамдаайрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар изчил мустаҳкамланаётган ва ҳамкорликнинг янги шаклларига эга бўлаётган кўп қиррали икки томонлама муносабатларни юқори суръатларда ривожланаётганидан мамнун эканликларини маълум қилдилар.

Турли даража ва шаклларда, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида бўлиб ўтадиган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди.

Мэр Москвы С. Собянин осмотрел ход реконструкции ГЭС-2 - Sputnik Ўзбекистон
Собянин: Москвада мигрантлар ўртасида меҳнат бозори қулаши кузатилмади

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаоллаштириш бўйича амалий таклифларни кўриб чиқилди. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматлари томонидан пандемия шароитида ушбу йўналишдаги фаолликнинг пасайишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чораларни ижобий баҳоладилар.

Маданий-гуманитар соҳада, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитларни яратиш масаласига алоҳида тўхталинди.

Вазирлар олий ва юқори даражадаги алоқалар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнларини ҳам муҳокама қилдилар.

Янгиликлар лентаси
0