ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки Асосий ставкани 1%га пасайтириб, йиллик 14 % даражасида белгилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Банк хабарига кўра, ушбу чора пандемия шароитида иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш: ички талабни ва кредитлар миқдорини ошириш ҳамда инфляцияни пасайтиришга қаратилган.
Йил якуни бўйича инфляция прогнози 11-12,5 % даражасида ўзгаришсиз сақланиб қолинди ва бунда инфляциянинг прогноз коридорининг қуйи чегарасига яқин даражада шаклланиш эҳтимоли ортмоқда.
Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда 2023 йилга қадар инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради.
Марказий банк хабари билан батафсил қуйида танишинг.