ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Андижонда тўй маросимларида белгиланган карантин талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда
Таъкидланишича, жорий йилнинг 1 август кунидан 7 сентябрь кунига қадар Қўрғонтепа, Марҳамат, Асака, Жалақудуқ, Шаҳрихон ҳамда Хўжаобод туманларида ўтказилган жами 11 та тўй маросимларида белгиланган карантин талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон МЖтКнинг 54-модда 2-қисмига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Қонуний чора кўришлик учун Андижон вилояти санитария-эпидемиология осойишталик марказига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган.