ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилди.
Бугун Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир туманлари ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўзгаришларга кўра, Тошкент шаҳри ҳудудидан 2 131,2 гектар, шу жумладан, Сергели туманидан 1 864,2 гектар ва Бектемир туманидан 267,0 гектар ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан 2 288,4 гектар, яъни Зангиота туманидан 492,0 гектар, Қуйичирчиқ туманидан 128,7 гектар, Янгийўл туманидан 264,4 гектар ва Ўртачирчиқ туманидан 1 403,3 гектар ер майдонлари Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманида барпо этилган янги турар жой мавзеси ҳудудида пойтахт ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида "Янгиҳаёт" кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирган эди.