Дезинфекция туннелларини умуман фойдаси бўлмади деб баҳолаш хато фикр – штаб аъзоси

© Sputnik / Рамиз БахтияровДезинфицирующий тоннель перед входом на железнодорожный вокзал в Ташкенте
Дезинфицирующий тоннель перед входом на железнодорожный вокзал в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов дезинфекция туннеллари борасида фикр билдирди.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов дезинфекция туннеллари борасида фикр билдирди.

“Дезинфекция туннелларни умуман фойдаси бўлмади деб баҳолаш хато фикр”, - деди у.

Во всех рынках при входе установлены дезинфекционные туннели для посетителей - Sputnik Ўзбекистон
ССВ: дезинфекция туннеллари – коронавирусга қарши энг фойдасиз чора

Мутахассиснинг сўзларига кўра, биргина ўткир ичак юқумли касалликларини 2019 йил 6 ойлигига нисбатан жорий йил шу даврида 61 фоизга камайганлиги, вирусли гепатит “А” тури 76 фоизга камайганлигини ўзи ушбу дезинфекция чораларини юқумли касалликларнинг тарқалишида ўрин тутганлигини билдиради.

“Бугунги кунга қадар дезинфекция туннелларини коронавирусга қарши таъсир самараси қайсидир мамлакат томонидан ўрганилганлиги тўғрисида расмий мақолалар чоп этилмаган”, - дея қўшимча қилди Икромов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларини коронавирусга қарши энг фойдасиз чора деб атаб, бундай туннелларнинг инсон организмига зарарли томонлари борлигини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0