Балиқчилик соҳасига имтиёзлар берилади - президент қарори

© Sputnik / Андрей Александров / Медиабанкка ўтишОтлов рыбы в рыбном хозяйстве "Волма" под Минском
Отлов рыбы в рыбном хозяйстве Волма под Минском - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда балиқчилик соҳасига қатор имтиёзлар бериш ва уни ривожлантириш учун имкониятлар яратиш режалаштирилди.

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Ўзбекистонда балиқчилик соҳаси ривожлантириш учун таалуқли вазирликларга вазифалар юкланди. Бу ҳақида президентнинг 4816-сонли "Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги" қарорида айтиб ўтилган. 

Хусусан, балиқчилик соҳасига қуйидаги имтиёзлар бериш ва режаларни амалга ошириш белгиланди: 

  • сунъий ҳавзаларда балиқ етиштирадиган хўжаликлар сувдан фойдаланганда "қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш" учун белгиланган ставкаларда солиқ ҳисобланади;
  • коллектор-дренаж сувларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
  • балиқчилик хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан фойдаланилган сувнинг ҳақиқатда истеъмол қилинган ҳажмини аниқлаш имкони бўлмаганда, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базаси белгиланган сувни истеъмол қилиш нормативларининг 50 % миқдорида белгиланади;
  • балиқчилик учун фойдаланиш мумкин бўлган коллектор-дренаж тармоқлари ва ундаги сув шўрланиш даражасини назорат қилиш ва веб сайтда кўрсатиб бориш;
  • Омухта ем сифатини таҳлил қилиш ҳамда балиқ касалликларига ташхис қўйиш лабораториясини ташкил этиш режасини тузиш;
  • 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси табиий сув захиралари ихтиофаунаси ва сув биоресурсларининг ягона маълумотлар банкини ташкил этиш; 

Ундан ташқари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси иштирокида балиқчилик билан шуғулланувчи хўжаликларга балиқларни инкубация қилиш, бетон бассейнлар ва тупроқ ҳавзаларида интенсив усулда балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштириш бўйича пуллик ўқув курслари ташкил этиш режалаштирилган. 

"Ипотека банк" АТИБ таклифига кўра, балиқчиликка ўқитиш бўйича курсларнинг тегишли сертификатига эга бўлган фуқароларга интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар устувор равишда ажратилади.

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги "Чиноз деҳқон бозори" МЧЖнинг "Янги Чиноз балиқ бозори" филиали бино-иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга (кейинги ўринларда — объект), кейинчалик унинг негизида балиқ ва балиқ маҳсулотлари савдосини ташкиллаштиришга мўлжалланган замонавий савдо комплексини ташкил этиш учун - Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади.

Президент қарори билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0