ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 19 кун тиббий комада бўлган Алексей Навальний комадан чиқарилди ва сунъий нафас бериш қурилмасидан узиб қўйилди. Бу ҳақда Берлиннинг “Шарите” клиникаси хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Навальнийнинг аҳволи яхшиланган ва у инсон нутқини сезишни бошлаган.
“Унинг оғир заҳарлашининг эҳтимолий узоқ муддатли оқибатларини баҳолашга ҳали жуда эрта”, - дея қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Томск-Москва рейси вақтида Алексей Навальнийнинг соғлиғи ёмонлашган. Самолёт шошилинч Омскда қўндирилади, шундан сўнг блогер зудликда касалхонага ётқизилади.
Омсклик шифокорлар Навальнийга моддалар алмашинуви бузилиши ташхисини қўядилар. Орадан икки кун ўтиб, блогер рафиқаси қарорига кўра Германиянинг "Шарите" клиникасига олиб кетилади ва немис врачлари бемор ингибит холинэстераз гуруҳидаги моддалар билан заҳарланганини "аниқлайдилар".
"Бу уруш": Берлин ва Варшаванинг Навальный бўйича қизиқ суҳбати эълон қилинди
Шундан сўнг Германия ҳукумати, бундесвер махсус лабораторияларига таянган ҳолда, Навальний қонида "Новичок" гуруҳидаги асабни фалаж қилишни келтириб чиқарувчи модда қолдиқлари топилгани ҳақида эълон қилади.
Москва Берлинга Навальний ишига оид сўров юборган.