Францияда пашшани ўлдиришга уринган қария уйини портлатиб юборди

Oбуна бўлиш
Ҳодиса қария тушлик қилишга чоғланган вақтда рўй берган. Унинг қулоғига ҳашаротнинг визиллагани эшитилган. Ундан халос бўлиш учун қўлига электр пашша ўлдиргични олган.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Франциянинг Либурн шаҳрида 80 ёшли эркак электр пашша ўлдиргич ёрдамида ҳашаротни ўлдиришга уриниб, уйини портлатиб юборди. Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар қилмоқда.

Палата в госпитале для пациентов с COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон
Ўқитувчи Zoomʼдаги дарс вақтида вафот этди

Ҳодиса қария тушлик қилишга чоғланган вақтда рўй берган. У ҳашаротнинг визиллаганини эшитган ва ундан халос бўлиш учун қўлига электр пашша ўлдиргични олган. Бу орада уйда газ баллонидан газ сизиб чиқаётган бўлган. Электр ускунадан чиққан учқун газнинг портлашига олиб келган. Оқибатда ошхона ва уйнинг бир қисми бутунлай вайрон бўлган.

Қўллари куйган эркак касалхонага ётқизилган. Ҳозирда унинг уйи таъмирланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0