ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг барча Т-72 танклари Т-72Б3М модификациясигача модернизация қилинади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу АрМИ-2020 мусобақалари якунланган сўнг журналистларга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўйинлар бу қарорни қабул қилишга жиддий туртки берган.
Россия мудофаа вазири бир неча йил илгари Халқаро Армия ўйинларининг биринчи мусобақаларида Т-72Б1 модификациялари иштирок этганини таъкидлаган. Улар якунига кўра мутахассислар ушбу жанговар машиналарнинг жанговар самадорлиги ва мустаҳкамлигини сезиларли оширишга имкон берган қатор техник тавсиялар берган.
“Натижада ўз хусусиятларига кўра қолишмайдиган, балки баъзи жойлари билан замонавий хориж танкларидан устун бўлган Т-72Б3М модификация пайдо бўлган. Мудофаа вазирлиги режаларида қуролланишда бўлган барча Т-72 танкларини шу модификацияга қадар модернизация қилиш”, - деди у.
Шойгу Т-72Б3 танкларида амалга оширилган техник тавсиялар уларнинг ҳаракатчанлик, мустаҳкамлик ва эргономикасини оширишга имкон берганини таъкидлади.