ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг биринчи кун натижалари эълон қилинди.
2 сентябр куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўкув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари 2020 йил 2 сентябрь кунидан бошланди.
Республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади.
Сал олдин 2 сентябр куни 1-смена 59250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилгани, шундан 55767 нафари иштирок этгани, 3474 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестга келмагани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, тест синовлари жараёнларида тартиб-қоидани бузганлиги учун 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилган. Жумладан, уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари шпаргалка, 1 нафари калькулятор ва 1 нафари сохта ҳужжат билан тестга киргани учун четлаштирилди.