Ўзбекистонда оммабоп нашрларга асос солган инсон - Беҳзод Зокиров оламдан ўтди

CC0 / / Свеча
Свеча  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Эрудит" ижодий маркази раҳбари, собиқ ҳоким Беҳзод Зокиров вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилмоқда. Маълумотларга кўра, унда коронавирус аломатлари бўлган

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. "Эрудит" ижодий маркази раҳбари, Каттақўрғон шаҳрининг собиқ ҳокими Беҳзод Зокиров вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилмоқда. Маълумотларга кўра, унда коронавирус аломатлари бўлган.

Заслуженый артист Узбекистана Фатхулла Маъсудов - Sputnik Ўзбекистон
“Ёвуз коронавирус туфайли бизни тарк этди” - Маданият вазири Маъсудов ҳақида

"Эрудит", "Бекажон", "Эрудит-Спорт", "Леди" каби газеталар Беҳзод Зокировнинг ташаббуси билан яратилган ва элга сингган эди.

"Ҳаётимда устозларим кўп. Мактабдаги устозлар қандай илм берган бўлишса, Беҳзод Зокиров ҳаёт мактабидаги ЭНГ қатъиятли, ЭНГ зукко, ЭНГ тадбирли устоз эди. Аммо ҳаёт Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Маликлар қаторида бу кишини ҳам орамиздан олиб, юрагимизга солиб кетди... Аммо ҳаёт абадий. Яхшилар номи ўчмайди. Беҳзод ака ҳақида кўп нарса айтиш мумкин. Афсуски, сўзга, таърифларга, ғайрати ичига сиғмас инсон Яратганнинг даргоҳига кетди. Яқинларига, дўстларига, у киши билан бир сафда ишлаган ҳамкасб шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдираман", - дея ижтимоий тармоқларда ҳамдардлик билдирган ижодкорлардан бири Холиёр Сафаров.

2020 йил 3 сентябрь соат ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 635 нафарни ташкил этмоқда. Қурбонлар сони 329 нафарга етган.

Айни пайтда 39 883 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Мамлакатда 2 421 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0