ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини Ахрол Рисқуллаев бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, мазкур баҳс ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.
Бош ҳакам - Ахрол Рисқуллаев, ён қанот ҳакамлари - Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Локомотив” стадионида Тожикистонга қарши майдонга тушади. Баҳс соат 19:00да бошланади.