Ўзбекистон Москвадаги ВДНХ миллий павильонида кўргазмаларини тайёрламоқда

© Sputnik / Назаров ОрифжонПавильон №66 на ВДНХ
Павильон №66 на ВДНХ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Материаллар ва экспонатлар Ўзбекистоннинг бой тарихи ва миллий маданияти, мамлакатда эришилган ютуқлар билан таништириши, туризм ва инвестиция салоҳиятини илгари суриши даркор.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон ноябрь ойида Москвадаги Бутунроссия кўргазма маркази (ВДНХ) ҳудудида ўз кўргазмаларини тайёрлайди. Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Маданият вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда экспозицион марказини Ўзбекистоннинг замонавий маданияти ва тарихи тўғрисидаги материаллар ва экспонатлар билан жизоҳлаш бўйича тегишли ташкилий ва молиявий чораларни кўради.

Павильон №66 на ВДНХ - Sputnik Ўзбекистон
Москвада ВДНХдаги Ўзбекистон павильони шу йил очилиши мумкин

Материаллар ва экспонатлар Ўзбекистоннинг бой тарихи ва миллий маданияти, мамлакатда эришилган ютуқлар билан таништириши, туризм ва инвестиция салоҳиятини илгари суриши даркор.

Қарор билан Москвада “Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази” экспозицион марказини сақлаш туриш ва ундан фойланиш дирекцияси ташкил этилади.

Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига павильонни реконструкция ва жиҳозлаш ишларини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти қарори билан Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида Москвадаги Бутунроссия кўргазма маркази 66-павильонида “Ўзбекистон Республикаси кўргазма маданий маркази” экспозицион марказини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланган эди. Павильон Ўзбекистонга 49 йилга ижарага берилган.

Янгиликлар лентаси
0