ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Фарғонада 24 ёшли аёл ўз чақалоғини 1 5 00 Ақш долларига сотмоқчи бўлган. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати маълум қилмоқда.
22 Феврал 2018, 18:43
Аёл ўз боласи учун харидор билан ўртада келишилган пулдан 500 АҚШ долларни олаётган вақтда ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан ушланган.
Бундан ташқари унинг ёнидан яна кимёвий ишлов берилган пуллар ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.