Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Атирау шаҳрида икки киши Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаб кетди ва ундан минг доллардан зиёд пул талаб қилди. Гумон қилинувчилар деструктив диний оқим тарафдорлари экани маълум.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида икки киши Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаб кетди ва ундан 500 минг тенге (1192 доллар) пул талаб қилди.

“24 август куни икки номаълум шахс ўзининг молиявий аҳволини Ўзбекистон фуқаросини қўрқитиб пул олиш эвазига ўнглашга қарор қилган.  Улар куч ишлатиб, уни уйларига олиб кетган, бироқ кўп ўтмай қўйиб юборган. Шу билан бирга ундан 500 минг тенге олиб келишни талаб қилишган”, - дейилади мамлакат ИИВ расмий порталида.

Ўша куннинг ўзида жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилган. Натижада Атирау шаҳридан бўлган 37 ёшли ва Жиликўл туманидан бўлган 41 ёшли гумон қилинувчилар қўлга олинган. Қўлга олинганлар деструктив диний оқим тарафдорлари экани маълум.

Улардан бири муқаддам бир неча марта судланган. Ҳозир у тергов ҳибсхонада сақланмоқда. Унинг шериги эса уй қамоғига олинган.

Қозоғистон ЖКнинг “Товламачилик” моддаси билан жиноят иши очилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Янгиликлар лентаси
0