ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Тест синовларининг 1-куни 1-сменада 37 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди, деб хабар қилди АОКАда ўтказилган брифингда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълумот бериб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
1-смена 59250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди. Шундан 55767 нафари иштирок этди. 3474 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестга келмади.
1 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлганлиги учун тестга киритилмади ва далолатнома тузилди.
8 нафар абитуриент кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди. Хусусан, уларнинг 4 нафари телефон, 1 нафари шпаргалка, 2 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган, 1 нафари ҳужжатни сохталаштиргани учун четлаштирилган.
Тест синовлари жараёнларида тартиб-қоидани бузганлиги учун 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди. Жумладан, уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари шпаргалка, 1 нафари калькулятор ва 1 нафари сохта ҳужжат билан тестга киргани учун четлаштирилди.