ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев квазидавлат сектор ходимлари ва амалдорлар сонини қисқартиришни буюрди тезлаштиришни буюрди.
"Пандемия ва давлат органлари ходимларининг аксарияти масофадан ишлашга ўтказилиши давлат аппаратини қисқартириш мумкин ва зарурлигини кўрсатди. Давлат аппарати ва квазидавлат секторидаги ходимлар қисқартирилишини тезлаштиришни буюраман", - деди Токаев Қозоғистон халқига йўллаган мурожаатномасида.
Таъкидланишича, жорий йилда давлат органларини 10%га, келгуси йилда эса яна 15%га қисқартириш режалаштирилмоқда.
"Шу тариқа, амалдорларни 25%га қиқартириш масаласини биз 2021 йилга келиб ҳал этамиз. Натижаларга кўра ҳамда рақамлаштиришни ҳисобидан биз келгусида қисқартиришни давом эттириш бўйича қарор қабул қиламиз", - деди Қозоғистон президенти.
Унинг сўзларига кўра, "тежаб қолинган маблағлар ҳисобига қолган ишчиларнинг маошини ошириш назарда тутилган". "Давлат хизматчисининг паст маоши жамоатчиликка жуда қимматга тушмоқда", - деб қўшимча қилган Токаев.