ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Республика Махсус комиссияси 5 сентябрдан бошлаб ресторан, кинотеатр, истироҳат боғлари ва масжидлар фаолиятига рухсат берди.
Ушбу муассасалар ўз фаолиятини қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда олиб бориши керак:
Ресторан, кафе, ошхона, чойхоналар:
➖ банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
➖ столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
➖ бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
➖ ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
➖ ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
➖ бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
Театр ва кинотеатрлар:
➖объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
➖объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
➖ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
Парклар ва истироҳат боғлари:
➖ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
➖аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
➖аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
➖ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
➖бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар
ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).
Масжидлар ва ибодатхоналар (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишда:
➖жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
➖диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
➖санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
➖ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
➖бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
➖тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
➖диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;
Ундан ташқари, Махсус комиссия 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб йўналишли такси фаолиятига рухсат берган. Йўналишли такси хизмати ташкил қилувчилар қуйидаги талабларга амал қилиши керак:
- Йўналишли таксида (“Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:
- Йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37оС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;
- Йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;
- Транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.
Эслатиб ўтамиз, 15 августдан Тошкентда йўналишли автобуслар ҳаракатига, 17 августдан масжидлар ва ибодатхоналар фаолиятига рухсат берилган эди. Фақат у ерда жума намозлари ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш мумкин эмас эди.