ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Тедрос Адханом Гебрейесус мамлакатлар нормал ҳаётга қайтиш учун амалга оширишлари лозим бўлган тўртта асосий қадамларни санаб ўтди. У бу ҳақда Женевада ўтказилган брифингда маълум қилди. Тадбир видеоси ташкилотнинг YouTube-саҳифасида эълон қилинган.
Гебрейесус ўз баёнотида БССТ карантиндан сўнг давлатлар очилишини қўллаб-қувватлашини, аммо фалокат юз бермаслиги учун хавфсизлик чораларига амал қилиш муҳимлигини қайд этди.
"БССТ иқтисодлар ва ҳамжамиятлар очилиши бўйича уринишларни тўлалигича қўллаб-қувватлайди. Биз, болалар мактабларга, одамлар эса - ўз иш жойларига қайтишларини кўришни истаймиз. Аммо биз бу ишлар хавфсиз бир шароитда амалга ошаётганини кўрмоқчимиз. Давлатлар вирусни қанчалик кўп назорат қилса, улар шу қадар кўп очилишлари мумкин. Назоратсиз очилиш - бу фалокат рецептидир", — дея таъкидлади у.
Шундан сўнг Гебрейесус нормал ҳаётга қайтиш олдидан бажарилиши зарур бўлган тўртта асосий қадамни санаб ўтди:
- одамлар орасида вирус юқишини чеклаш. Бу сингари юқишлар кўпинча оммавий тадбирларда, шу жумладан, тунги клубларда, стадионларда, йирик диний йиғилишларда;
- вирус хавфи юқори бўлган гуруҳларни улар орасида ўлим ҳолатини қисқартириш ҳимоялашни кучайтириш муҳим;
- ҳар бир инсон жамоатчилик хавфсизлигига ўз ҳиссасини қўшиши керак, яъни: ниқоб тақиши, масофани сақлаши ва қўлларни совунлаб ювиши зарур;
- ҳукумат касалланганларни аниқлаш, изоляциялаш, тестдан ўтказиш ва даволаш, шунингдек, улар алоқалари изини аниқлаштириш учун чораларни кўрмоғи керак.
Яқинда БССТ етакчиси ўз баёнотида COVID-19 пандемияси тугаши муддатини прогнозлаштирган эди. Унинг сўзларига кўра, инсоният COVID-19 устидан тахминан икки йилда ғалаба қозониши мумкин.