Ўзбекистонда ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари ўзгаради

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишПервый дом для переселения по программе реновации в Москве
Первый дом для переселения по программе реновации в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар маҳкамаси қарори билан ёш оилаларга 2020 йил ва кейинги йилларда уй-жой ажратиш шартлари белгиланди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари ўзгаради. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Молия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ уй қурувчиларнинг дастлабки бадаллари ҳисобидан жамланган маблағларнинг республика бюджетига қайтарилган қисми ҳисобидан:

- 2019 йилда ёшлар учун қурилган 558 та уйнинг дастлабки бадали учун 30,0 млрд сўм;

- 2020 йилда қуриладилан уй-жойлар учун 356 нафар ёш оилаларга уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисмини молиялаштириш учун 11,6 млрд сўм маблағларни ҚҚСни қўшган ҳолда ажратади.

Ёш оилаларга ажратилган уй-жойлар билан ишлаш учун бўйича назорат гуруҳи ташкил этилади. Улар ссуда ва фоизларни тўлашни назорат қилади.

Шавкат Мирзиёев посетил современный жилой комплекс на массиве Корасув города Самарканда - Sputnik Ўзбекистон
Олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассислар ёрдам пули ва уй-жой билан таъминланади

Ссуда ва фоизларни белгиланган муддатда қайтармаган ёш оилаларга бир кун ичида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда тўловларни амалга ошириш юзасидан муддат белгиланган ҳолда нотариус орқали ёзма билдиришнома юборилади.

Талаб бажарилмаса ҳудудий кенгашлар ижро хатини ёзиб беришни сўраб нотариусга мурожаат қилади.

Нотариус ижро хати ёзиб беради ва Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмасига тақдим этилади. Улар ўтган қарздорликни ундириш чораларини кўради.

Қарорга кўра, ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари 2020 йил ва кейинги йиллар учун қуйидагича белгиланди:

ёш оилаларга уй-жойлар шаҳарларда ва қишлоқ жойларида 1 йиллик имтиёзли давр билан (илгари 3 йил эди) ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади (илгари қишлоқ жойларидаги уй-жойлар учун бу муддат 15 йил эди).

Бунда квартиранинг дастлабки бадали:

- шаҳарларда - Ўзбекистон президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ;

- қишлоқ жойларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0