ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. “Тошкент метрополитени” УК Мустақиллик байрамига йўловчилар учун муносиб туҳфа ҳозирлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Жумладан, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1,2 сентябр кунлари юртдошларимиз жамоат транспорти гултожи бўлган метродан бепул фойдаланишлари мумкин”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ер усти ҳалқа метроси биринчи босқичи ишга тушгани хабар қилинган эди.