Хитой суди қозоғистонлик қизга умрбод қамоқ жазосини ўзгаришсиз қолдирди

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишСудебный молоток, архивное фото
Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наркотик модда билан қўлга тушиб, Хитойда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган қозоғистонлик қиз Ақжарқын Турлыбайнинг ҳимояси, уни ўз ватанига қайтарилиши умидини йўқотмаяпти.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Хитойнинг апелляция суди муқаддам Гуанчжоу суди томонидан қозоғистонлик Ақжарқын Турлыбайга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. У гиёҳванд моддалар контрабандаси айблови билан умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.

Ҳимоя томони 2019 йил охирида Гуанчжоу суди томонидан чиқарилган ҳукм устидан апелляция шикоятини тақдим қилди, деди маҳкумнинг адвокати.

Бироқ, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди - Ақжарқын Турлыбай Хитой қамоғида қолади.

Адвокат қозоғистонлик қиз жазосини ўташ учун Хитой Халқ Республикасидан Қозоғистонга ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади.

"Ўтказиш шартларидан бири бу маҳкумнинг ёзма розилиги. Ҳозирда ҳимоя томони, Ақжарқын Турлыбай оиласи Ақжарқынни Қозоғистонга ўтказиш тартибини имкони бор деб кўришмоқда. Ҳимоя томонига Ақжарқынни Қозоғистонга ўтказилишининг аниқ муддатлари маълум эмас, аммо биз унинг иложи борича тезроқ қайтарилишидан манфаатдормиз",  -деб таъкидлади Турлыбай адвокати.

Ақжарқын Турлыбай иши

Қозоғистонлик талаба Ақжарқын Турлыбай 2014 йил март ойида Гуанчжоу аэропортида ҳибсга олинган эди. Ўша пайтда қиз 20 ёшда эди, у гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ушбу қарор апелляция суди томонидан бекор қилинди. 2016 йил ноябр ойида ўтказилган апелляция суд мажлисидан сўнг, суд ҳайати қарор қабул қилиш учун маслаҳат хонасига чиқиб кетган. Ҳукм уч йил ўтгач, Гуанчжоу судида 2019 йил 27 декабрда эълон қилинди ва шунда ҳам у ўзгаришсиз қолдирилди.

Турлыбай Қозоғистонга қайтарилган тақдирда уни нима кутмоқда

У қайтиб келгач, Қозоғистон суди ишни кўриб чиқиши ва бу иш ушбу шахс судланган моддалар бўйича мослаштирилиши керак бўлади, деди ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шахрат Нуришев.

Хитойда бу қиз 347-чи - "Наркотик моддаларни контрабандаси, савдоси, ташиш ва тайёрлаш" жиноий моддаси билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бундай жиноят учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки муддатсиз озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси, шунингдек мол-мулки мусодара қилиниши кўзда тутилган.

Қозоғистонда бундай жиноятга Жиноят кодексининг 297-моддаси - "Сотиш мақсадида наркотик моддалар, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш"га мос келади. Ақжарқын Турлыбай ҳолатида эса мол-мулкини мусодара қилиш билан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш кўзда тутилади.

Янгиликлар лентаси
0