Наманганда кичик келин катта келинни бир кўзидан маҳрум қилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСкорая помощь
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабар қилинишича, 24 ёшли кичик келин 29 яшар келин ўртасида уйдаги юмушлар туфайли жанжал юзага келган.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Наманганда бир оилада маиший можаро туфайли кичик келин каттасига оғир тан жароҳати етказди. Овсинлар жанги натижасида аёллардан бири кўзидан маҳрум бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот-хизмати.

Драка - Sputnik Ўзбекистон
Ажал ўйини: Сурхондарёда вояга етмаган болани тенгдоши тепиб ўлдирди

Хабарда айтилишича, 24 ёшли кичик келин 29 яшар келин ўртасидаги жанжал ҳамма уйдалигида, кечки вақт юз берган.

Можаро давомида катта келин кичик келиннинг нафсониятига тегадиган гаплар айтиб, уйига кириб кетган. Ҳақоратланган кичик келин унинг ортидан бориб, уйига (танбалланган) эшик орқали кира олмагач, деразадан киришга уринган. Дераза ойнасини синдириб, катта келиннинг сочидан тортаётган маҳалда катта келиннинг кўзи қонаб кетган.

Натижада, катта келинда ўнг кўз олмаси ва қулоқларини тешиб ўтган жароҳат аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0