Митинг ва намойишлар қаерда ўтказилиши мумкин?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда митинг ва намойишлар ўтказиш тартибини белгиловчи янги қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.

Бир неча кун олдин ИИВ ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистонда митинг ва намойишлар ўтказиш тартибини белгиловчи янги қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилган эди.

Янги қонун лойиҳаси ушбу соҳада олдин амал қилган барча қонунлардан устун бўлиб, олдинги норматив-ҳуқуқий актлар унга мослаштирилиши белгиланган. 

Янги қонун лойиҳасига кўра, митинглар маъмурий бинолар, судлар, бекатлар ва бошқа муҳим жамоат объектларидан камида 300 метр узоқликда ўтказилши мумкин. Намойишлар давомийлиги 2 соатгача бўлиши мумкин. 

Намойиш ўтказиш учун ташкилотчилар 15 кун олдин ариза беришлари керак. 

Намойишда 16 ёшдан кичик ўсмирлар иштирок этиши, алкогол ёки наркотик моддалар таъсирида қатнашиш тақиқланади. 

Янгиликлар лентаси
0