ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Агата Кристининг "Ўнта негр боласи" детектив романи номи ўзгарди - эндиликда Францияда асар "Улар ўнта эди" номи билан сотувга чиқарилади, деб хабар қилади чоршанба куни RTL радиостанцияси муаллиф авлоди Жеймс Причардга таянган ҳолда.
Китобда ҳикоя қилинган воқеалар август ойида ўн киши топилган Негрлар оролида рўй беради. Сюжет давомида улар бирин-кетин ўлдирилади, ҳар бир ўлим ортидан эса кичик негр болаларининг чинни ҳайкалчалари йўқола бошлайди.
"Китоб ёзилган вақтда тил бошқача бўлган, бугунги кунда унутилиб кетган сўзлардан фойдаланилган. Китобдаги воқеалар Агата Кристи томонидан ёзилмаган ҳисобли шеърга асосланади. Мен аминманки, асарнинг оригинал номи ҳеч қачон АҚШда фойдаланилмаган. Буюк Британияда у 1980 йилларда ўзгартирилган, ва бугунги кунда биз уни бутун дунё бўйича ўзгартирмоқдамиз", - деб айтган Причард.
Эркакнинг айтишича, "кимдир у қўллаган сўзлардан хафагир бўлса", бу Агата Кристига ёқмаган бўларди.
"Биз кимгадир тегиб кетадиган атамаларни қўлламаслигимиз керак - 2020 йилда ўзимизни шундай тутмоғимиз лозим", - деб қўшимча қилди Кристининг авлоди вакили.
Янги номга эга китоб аллақачон Францияда сотувда пайдо бўлган.
Сал олдин афроамерикалик Жорж Флойд Миннеаполисда полициячилар қўлида ҳалок бўлгач, американинг кўплаб шаҳарларида протест ва норозиликлар тўлқини авж олган эди. Одамлар қоратанли аҳолининг расизм ва дискриминациясига қарши норозиликларни намойиш этдилар. Протестлар фонида қатор ишлаб чиқарувчилар "ирқчиликка" алоқадордек кўринган маҳсулотлар ребрендингини амалга оширдилар. Шаҳарлар ҳукуматлари "ирқчилик" аломатлари бўлган кўчалар, метро станциялари ва ҳаттоки тоғлар номларини ўзгартиришмоқда. Кўплаб шаҳарларда ирқчиликка алоқаси бўлган ёдгорликлар қўпорилиб ташланмоқда.