Россия делегацияси хотиралар аввайлаб сақланаётгани учун миннатдорлик билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровРуководитель российской делегации, полковник медицинской службы Владимир Лютов
Руководитель российской делегации, полковник медицинской службы Владимир Лютов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уруш йилларида Самарқандга кўчирилган Ленинград ҳарбий-тиббий академияси ҳақидаги хотиралар ҳалигача сақланиб қолгани Россия делегациясида таасурот қолдирди.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. "Фориш" полигонида АрМИ – халқаро ҳарбий ўйинлари доирасида ҳарбий-тиббиёт эстафетасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Россия делегацияси раҳбари, тибиёт хизмати полковниги Владимир Лютов Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига илиқ қабул ҳамда Самарқандга бўлган тарихий экскурсия учун миннатдорлик билдирди.

Россиялик ҳарбий шифокорлар “Фориш” полигонида 2-маротаба бўлиб ўтаётган мусобақалар юқори даражада ўтказилаётганини қайд этишди.

“Россия Федерацияси номидан ташкилий масалалар бўйича ҳеч қандай саволлар йўқ, фақат миннатдорлик сўзларини айтишимиз мумкин. Ҳаммаси юқори даржада тайёрланган”, - деди Владимир Лютов.

Шунингдек делегация раҳбари мусобақалар олдидан қадимий Самарқандга уюштирилган экскурсия учун ҳам алоҳида миннатдорлик билдирди.

“Биз ўзимиз учун жуда қадрли (авлиё) бўлган жойга ташриф буюрдик – бу бинога Улуғ Ватан уруши йилларида 1941 йилдан 1944 йилга қадар блокадада бўлган Ленинграддан бизнинг Ҳарбий-тиббий академиямиз кўчирилган эди. Маҳаллий аҳоли эвакуация қилинганлар билан ўзларининг сўнгги бўлак нонлари, кийимлари ва барча керакли нарсалари билан бўлишишган. Самарқанд ҳарбий госпитали ходимлари ҳам академиянинг ушбу оғир йиллари ҳақидаги хотираларини аввайлаб сақлаб келаётган эканлар. Бинода ҳали ҳам хотира тахтачаси сақланиб қолган. Бундай ташрифлар доимий такрорланиб туради деган умиддаман, ахир бу бизнинг тарихимизнинг умумий бўлаги-ку”, - деди Лютов.

Россия жамоаси раҳбари айтишига қараганда, баржа жамоалар пухта тайёргарлик кўришган ва ғалабага эришишга қатъий қарор қилишган. Демак ҳар бир жамоа ғалабага эришиш имкони бор. “Биз ҳам совринли ўринни эгаллаймиз деган умиддаман”, деди Россия делегацияси раҳбари.

Лютовнинг сўзларини батафсил аудиоподкастимизда тингланг.

Владимир Лютов об организации АрМИ в Узбекистане: спасибо за уникальную экскурсию
Янгиликлар лентаси
0