Ўзбекистонда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

© Пресс-служба UzAuto MotorsUzAuto Motors начнет выпускать машины в новых цветах
UzAuto Motors начнет выпускать машины в новых цветах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 7 ойда сал кам 45 минг дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди - Давлат статистика қўмитаси.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 7 ойда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистонда 7 ойда жами 44 901 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 149,7 % ўсиш суръатига эга бўлди.

Июль ойида 7219 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 338 тага кам.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июль ойларида 44 901 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 149,7 %), 41 663 дона “Nexia T-250” (96,6 %), 30 368 дона “Lacetti-Gentra” (124,5 %), 30 889 дона “Damas” (111,7 %), 16 370 дона “Spark” (138,9 %) ҳамда 4 520 дона “Labo“ (101,9 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Янгиликлар лентаси
0