Россия яна 7та мамлакат билан парвозларни тикламоқчи – рўйхат

© AFP 2023 / Ozan KoseТуристки у бассейна роскошного отеля в Анталье, Турция
Туристки у бассейна роскошного отеля в Анталье, Турция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда РФ Буюк Британия, Туркия, Швейцария ва Танзания билан парвозларни қайта тиклади. Шунингдек Абхазия билан ҳам чегара очилди.

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Россия ҳукумати яқин келажакда бошқа бир қатор давлатлар билан парвозларни қайта тиклаш имкониятларини ўрганмоқда.

Гап россиялик сайёҳлар орасида оммавий бўлган Франция, Венгрия, Мальта, Кипр, Иордания, Миср (фақат Қоҳира) ва Хитойга (фақат Шанхай) рейсларнинг тикланиши ҳақида кетмоқда.

Росавиация ва Роспотребнадзорга ушбу давлатлар билан ҳаво қатновини тиклаш йўлларини ишлаб чиқиш топширилди. Ушбу масала бўйича якуний қарор эртага, 25 августда қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Россия ҳукумати 27 мартдан бошлаб, COVID-19 пандемияси туфайли чет элга мунтазам ва чартер рейсларини тўхтатди. Фақатгина олиб кетиш, юк, почта, санитария ва бошқа махсус рейслар амалга оширилди.

Ёзнинг охирида Россия аста-секин ўз чегараларини очишни бошлади.

1 августдан бошлаб РФ Буюк Британия, Туркия ва Танзания билан ҳаво қатновини тиклади. Абхазия билан чегарани ўтишдаги чекловлар ҳам олиб ташланди.

15 август куни Швейцария билан парвозлар тикланди.

Бундан ташқари, россияликлар учун Қирғизистон ва Черногория ҳудудига кириш очиқ, яқин орада эса Польша ҳам мамлакат фуқароларига киришга рухсат бериши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0