Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво оқими киради

© Sputnik / Анна ЖелиховскаяВ Узбекистане помимо Чарвака не так много курортов для отдыха на воде, хотя новые места уже появляются, например, на Тудакуле.
В Узбекистане помимо Чарвака не так много курортов для отдыха на воде, хотя новые места уже появляются, например, на Тудакуле. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудуди бўйича хорижий жанубдан иссиқ ҳаво оқими ҳаракатланиши натижасида об-ҳаво ўзгариб туради.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича хорижий жанубдан иссиқ ҳаво оқими ҳаракатланиши натижасида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат иқлимий меъёрлардан 3-5 даражага юқори бўлиб, 34-39 даражани ташкил қилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Флаги государств СНГ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МДҲ доирасида миграцияни тартибга солиш ҳақидаги келишувга қўшилди

25 августда республикада об-ҳаво шароитларининг ўзгариши кутилмоқда: эрталаб республиканинг шимоли-ғарбий туманларига, кечга бориб марказий туманларига Волгабўйи ҳудудидан салқин ва нам ҳаво оқими киради. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кун давомида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида эса кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража атрофида бўлади, кундузи пасайиб 28-33 даражани ташкил қилади, бу меъёрий кўрсаткичлардан бироз пастдир.

26 август куни республика ҳудудига кирган салқин атмосфера фронти жануби-шарқ томонга силжийди, мамлакат ҳудудининг катта қисмида момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида эса ёғингарчилик тўхтайди. Антициклон таъсирида 26 август энг салқин кун бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кечаси 15-18 даража, кундузи 23-26 даражани ташкил қилади. Бундай ҳарорат меъёрдан 6-9 даражага пастдир.

Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Пайшанба ва жума кунлари мамлакатда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Антициклон таъсирида тунги салқин ҳарорат сақланиб туради ва 15-20 даража атрофида бўлади, кундузи эса ҳаво аста секин исишни бошлайди ва 28 августда 30-35 даражагача кўтарилиб, ойнинг шу даври учун хос бўлган мъёрий қийматларга яқинлашади.

Янгиликлар лентаси
0