Конфуз. Бразилия президенти бола деб ўйлаб, карлик-эркакни елкасига миндирди

© REUTERS / Ueslei MarcelinoПрезидент Бразилии Жаир Болсонару
Президент Бразилии Жаир Болсонару - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бразилия президенти билан юз берган ноқулай ҳолат қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Бразилия президенти билан юз берган кулгили воқеа видеоси интернет тармоғида яшин тезлигида оммалашмоқда.

Бразилия терма жамоаси ўйинчиси Андре Насименто - Sputnik Ўзбекистон
Рио Олимпиадасининг кулгили лаҳзалари

Кадрларда акс этишича, Жаир Болсонару кап-катта эркакни бола билан адаштириб қўйган. Айни вақтга қадар ролик 2,5 миллионга яқин маротаба кўрилган.

Гап шундаки, Сержипи штатидаги электр станцияси очилиши маросимида Болсонару, бир қарашда митти болакайдай кўринган кичкинтойни даст кўтариб, елкасига миндирган. Аслида эса, бу карликлик дардига чалинган катта ёшдаги эркак эди.

​Президентга нима рўй берганини тушунтиришганидан сўнг, у эркакни қайтариб, пастга туширган ва омма орасидан кетишга шошилган.

Мэр Киева Виталий Кличко - Sputnik Ўзбекистон
Ноқулай савол: Кличко журналистга ҳужум қилди - видео

Айтганча, давлат раҳбари елкасида ўтиришга муваффақ бўлган эркакни бу ҳолат мутлақо уялтирмаган. Аксинча, у жуда бундан мамнун эди ва тинмай ўз хурсандчилигини яширмасди. Эҳтимол, у тинмай табассум ҳам қилгандир, аммо ниқоб ортидан бу кўринмаса-да, эркакнинг хушкайфиятини ҳатто ниқоб ҳам яшира олмагани, рост.

Болсонарунинг ўзи ниқоб тақишни ёқтирмайди. У ҳатто коронавирус билан оғриган бўлсада, аммо инфекцияга нисбатан ҳамон беписанд муносабатда. Тиббиёт ходимлари Бразилияда 3,5 миллиондан зиёд COVID-19га чалинганлик ҳолатларини аниқлаганлар.

Янгиликлар лентаси
0