Қуролли ҳужум: Камилов Афғонистон ТИВ раҳбари билан Балхдаги ҳодисани муҳокама қилди

© Sputnik / В. Киселев / Медиабанкка ўтишИсламская Республика Афганистан
Исламская Республика Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томони Афғонистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўраган.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов афғонистонлик ҳамкасби Ҳаниф Атмар билан телефонлашди. Вазирлар Афғонистоннинг Балх вилоятида 20 август куни содир бўлган "Сўғдиёна транс" шўба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилганлар.

Виктор Михайлов - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистондаги вазиятни ҳозирча тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмайди – Михайлов

Таъкидланишича, содир бўлган кўнгилсиз воқеа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаган.

Ҳаниф Атмар мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётгани ва унга алоқадар шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлаган.

Ўзбекистон томони Афғонистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўраган.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти баёнотига кўра, 20 август куни "Сўғдиёна транс" шўба корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари, ҳайдовчи ва Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари Хайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишган.

Шундан сўнг, темир йўлнинг тахминан 43 километри яқинида уларга номаълум шахслар томонидан қуролли ҳужум уюштирилган.

Ҳужум оқибатида корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари жароҳат олган, икки нафар Афғонистон фуқароси (Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари ва бир нафар ҳужум қилган номаълум шахс) ҳалок бўлган.

Жароҳат олган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари корхонага тегишли автомашинада Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган. Бугун – 21 август соат 7:00 дан Ҳайратон станцияси ўз ишини давом эттириш учун очилган.

Янгиликлар лентаси
0