Россия-Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга кўтарилди - Тюрденев

© Sputnik / Юрий КорсунцевПосол России в Узбекистане Владимир Тюрденев
Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон орасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги Декларациянинг имзоланиши - келгуси йиллар давомида деярли барча соҳаларда уни янада ривожлантириш учун замин яратади.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Россия ва Ўзбекистоннинг ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларация мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқади, деди Россиянинг республикадаги элчиси Владимир Тюрденев “Дунё” ААга берган интервьюсида.

"Россия-Ўзбекистон муносабатларини мутлақо бошқа даражага кўтариш учун изчил, тизимли қадамлар қўйилмоқда. Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги Декларациянинг имзоланиши бунинг амалга ошираётганимизнинг яққол далилидир", - деди Тюрденев.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат "мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли самарали ҳамкорликнинг асосий моҳияти бўлиб, келгуси йиллар давомида деярли барча соҳаларда уни янада ривожлантириш учун замин яратади".

"Ўзбекистон президентининг Россияга бўлажак давлат ташрифи мавзусига тўхталар эканман, айтиб ўтишим керак, мамлакатларимиз раҳбарлари Владимир Владимирович Путин ва Шавкат Миромонович Мирзиёев ўртасида илиқ ва самимий муносабатлар ўрнатилди", - деди дипломат.

Россия и Узбекистан подписали Меморандум о торгово-экономическом сотрудничестве и промышленной кооперации - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақида янги меморандум имзолади

Тюрденев, шунингдек, бир неча кун олдин россиялик шифокорлар ва мутахассислардан иборат делегация Тошкентга ўзларининг ҳамкасбларига коронавирус тарқалишига қарши курашишда ва ўта оғир беморларни даволашда ёрдам бериш учун келганлигини эслатди.

"Буни мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликнинг энг яққол намунаси десак бўлади", - деди дипломат.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

Меморандум келажакда ахборот соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва миллий қонунчиликлар бўйича ва келгуси истиқболли лойиҳалар бўйича маълумотлар алмашинуви имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0