Дам олиш кунлари Ўзбекистонга жанубдан иссиқ ва қуруқ оқим киради

© REUTERS / Francois LenoirЖенщина пьет воду в парке в центре Брюсселя, Бельгия
Женщина пьет воду в парке в центре Брюсселя, Бельгия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда дам олиш кунларида ва кейинги ҳафта бошида яна ёз иссиғи кузатилади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Дам олиш кунлари Ўзбекистонга жанубдан иссиқ ва қуруқ оқим киради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

“Ўлим водийси”да (Калифорния, АҚШ) термометр устунлари +54,4 даражага кўтарилди - Sputnik Ўзбекистон
Тухум қовуриляпти: “Ўлим водийси”да жазирама рекорди янгиланди

Хабарга кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ оқим кириши кучаяди. Мамлакатнинг катта қисмида об-ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат кўтарилиб якшанба куни кундузи 37-39 даражагача етади, бу меъёрдан 4-6 даражага юқоридир.

23 августда республиканинг шимолий туманларида Кавказ ҳудудидан кирадиган кам нам ҳаво ҳисобига об-ҳаво ўзгаради.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида булутлилик ортади, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Оролбўйи туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Душанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутлилик ортади, бироқ юқори ҳарорат фони сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий туманларида ҳарорат 28-33 даражагача пасаяди. 23 августда шимолий вилоятларда, 24 августда барча вилоятлар бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0