Самарқандда Туркия бош консулхонаси очилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлигини ривожлантириштўғрисидаги” қарорга асосан га асосан Ўзбекистон - Туркия координацион маркази ишга тушади.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Самарқандда Туркия Республикасининг бош консулхонаси очилади. Бу ҳақиида  Вазирлар Маҳкамасининг 18 августда қабул қилинган 494-сонли қарорида айтиб ўтилган.

“Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда  2020 йил охирига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг бош консулхонасини очишда амалий ёрдам кўрсатилсин”, - дейилган қарор матнида.

Шунингдек қарорда Туркиянинг Анталия, Адана ва Бурса шаҳарларида Ўзбекистоннинг фахрли консуллари тайинлан масалалари ҳам қўйилган.

Ундан ташқари, “Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисидаги” қарор матнида икки давлат орасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Координацион марказ яратиш, ўзаро лойиҳаларни амалга оширишда амалйи ёрдам кўрсатиш, туркиялик инвесторлар билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш ва бошқа масалалар қўйилган.

Ҳужжат 19 августдан бошлаб кучга кирган.

Янгиликлар лентаси
0