Чорвоқ йўлида тирбандлик камаяди - Туризмни ривожлантириш қўмитаси

© Водители ТашкентаПробка по дороге в Чарвак
Пробка по дороге в Чарвак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятидаги тоғли дам олиш масканларига етиб боришни осонлаштириш учун Ғазалкент шаҳрини айланиб ўтувчи йўл қурилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Чорвоқ ва Амирсойга олиб борувчи йўлларда тирбандлик камаяди, деб хабар қилди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков. 

Бунинг учун Ҳукумат томонидан Бўстонлиқ туманидаги Ҳожикент сиҳатгоҳи ёнидан ўтган йўлни кенгайтириш, Ғазалкент шаҳрини айланиб ўтиб олиб борувчи йўл қуриш ишлари ташкил қилинмоқда. Бунда йўловчиларга Ғазалкент шаҳрига кирмасдан, шаҳардаги тирбандликларга дуч келмасдан  ўтиб кетиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, сайёҳларнинг Чорвоқ, Чимён ва Амирсой ҳудудига чиқиб кетиш йўлида ҳосил бўлаётган тирбандликларни бартараф қилиш мақсадида Ғазалкент шаҳридаги кўприк ҳам замонавий талаблар асосида таъмирланиб қайта ишга туширилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили ёз ойларида минглаб машиналар Чимён ва Чорвоқ дам олиш масканларига бориш йўлларида тирбандликка дуч келар ва соатлаб йўлда қолиб кетиш ҳолатлари бўлар эди. 

Янгиликлар лентаси
0