ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг нархларни тушириш ҳақидаги кўрсатмасини рад этди.
Компания таъкидлашига кўра, автомобиллар нархи асосли равишда оширилган ва уларни туширишнинг имкони йўқ.
"Автомобиллар нарх асосли ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсиз", - дея қўшимча қилди UzAuto Motors.
Компания баёнотида шунингдек, автомобилларни ишлаб чиқариш жараёни мураккаб эканлиги,
ва баҳсли масалаларни асослаш учун қўшимча материалларни тайёрлаш учун уларга қисқа вақт берилганлигини таъкидлашган. Ва айнан ушбу вазият туфайли компания UzAuto Motors АЖ ишини кўриб чиқишни кейинроққа қолдириши таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, компания “Рақобат тўғрисида”ги қонунни бузганликда гумонланмоқда. Монополияга қарши кураш қўмитасининг махсус комиссияси хулосасига кўра, UzAuto Motors АЖ 2020 йилнинг март ойида автомобиллар нархини асоссиз равишда 10,29% га оширгани ҳақида хабар берган ва компанияга нархларни туширишга кўрсатма берган эди.