Жиззахда 2022 йилда "мармаргўшт" етиштирила бошланади

© Wikipedia / SchellackМраморная говядина
Мраморная говядина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Jizzax Organic маҳаллий фермерларга зотдор ғунажинларни сотиб 8 ойдан сўнг уларнинг бузоқчаларни қайта сотиб олиш дастурини ишга туширади.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Ушбу йилнинг кузида Jizzax Organic қишлоқ хўжалик кластерига Россия ва АҚШдан 5 минг бош зотдор қорамол олиб келинади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 

Ўзбекистонда мармаргўшт (мраморное мясо) етиштириш ангус ва герфорд зотларига мансуб - ғунажинлар олиб келишдан бошланади. Жиззахдаги чорвачилик кластери Республикада биринчи тўлиқ жараёнли ишлаб чиқариш мажмуасига айланади. 

© Wikipedia / Orlando G. CalvoМармаргўшт ёки Кобе гўшти
Жиззахда 2022 йилда мармаргўшт  етиштирила бошланади  - Sputnik Ўзбекистон
Мармаргўшт ёки Кобе гўшти

Ушбу лойиҳа бўйича инвестицияларнинг тўлиқ миқдори 55 миллион долларни ташкил қилади. Улардан 18 миллиони зотдор урғочилар сотиб олишга харажат қилинади. 

2020 йилнинг октябр ойига қадар Jizzax Organic ғунажинлар қишга турар жойи учун иккита ва ҳўкизчалар учун иккита озиқлантириш майдончалари (фидлот) қуриб битказади. У ерда жониворлар учун барча шароитлар яратилган бўлади: артезиан қудуқлари, автоматик озиқлантириш тизимлари, шамол  ва қуёшдан ҳимоя тизимлари ва бошқа кўплаб шароитлар. 

Фидлот 20 минг бош қорамолга мўлжалланган бўлиб, уни тўлиқ ишга тушириш учун Jizzax Organic маҳаллий фермерлар учун махсус дастурларни ишга туширади.

Фермер хўжаликлари биздан зотдор ғунажинларни сотиб олиб 8 ой давомида уларнинг болалашини таъминлаши ва бузоқчаларни бизнинг кластеримизга сотишлари мумкин бўлади. Биз уларни махсу технология бўйича озиқлантирамиз, дейди Jizzax Organic директори Хикматилла Каримов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир неча йилдан бер гўт танқислиги ва қимматлиги муаммоси муҳокама қилиб келинмоқда. Хусусан, мутахассислар республикада қорамол етиштириш тизими замон талабларига жавоб бермайдиган, самарасиз даражада деб топишган. Шу сабабли етиштирилаётган қорамол зотини яхшилаш, улардан олинадиган гўшт миқдорини ошириш - муҳим вазифа сифатида белгиланган.  

Айни дамда Ўзбекистонда етиштирилаётган мол гўштининг 94 %, кичик қорамол гўштининг 84% ва парранда гўштининг 58% - уй хўжаликларида етиштирилади. улар орасида зотдор моллар миқдори - 34 % холос. 

Янгиликлар лентаси
0