"У фарзандларимга ёқди": эри қўлларини чопган Маргарита янги севгилиси ҳақида

© Фото из личного архива Маргариты ГрачевойМаргарита Грачева с биопротезом на руке
Маргарита Грачева с биопротезом на руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг охирида эри Маргаритани бир неча бор ўрмонга олиб бориб, ўлдириш билан қўрқитган. Рашк ўтида ёнган эр Маргаританинг қўлларини болта билан чопган. У камида ўнта зарба берган.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Россиянинг Москва вилоятида истиқомат қилувчи, эрининг рашки туфайли қўлларидан айрилган Маргарита Грачева янги муносабатлари ҳақида гапирар экан, севгилисининг қарори жиддий эканини, сентябрда улар никоҳдан ўтишларини айтди. Бу ҳақда "Woman.ru" портали хабар бермоқда.

Маргарита Грачева с биопротезом на руке - Sputnik Ўзбекистон
Эри қўлларини чопиб ташлаган Маргарита яна турмушга чиқмоқда

Аёл тўйга тайёргарлик кўраётгани ҳақида илк бор ҳикоя қилганида, интернет тармоғидаги аксарият фойдаланувчилар у ўзини пиар қилмоқчи, деган гумонга боришган эди. Аммо Маргаританинг тан олишича, бу сингари гап-сўзлар уни сира ҳам ранжитмайди.

"Бўлғуси турмуш ўртоғим жуда тўғри тактикани танлади: у бошида шунча дўст тутинди. Бу яхши позиция, шу туфайли мен унга кўникдим", - дея изоҳ беради Грачева.

Аёлнинг айтишича, биринчи турмушидан бўлган фарзандлари бўлажак турмуш ўртоғини илиқ қарши олишган ва ўртада яхши муносабат шаклланган.

"Уларнинг муносабатлари аъло даражада, чиқишиб кетишди, бу эса, она сифатида мен учун жуда муҳим", - дейди Маргарита.

Пострадавшая от домашнего насилия женщина из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Группавий сексга мажбурлаб, ёқвормоқчи бўлди: жиззахлик аёл садист билан турмуши ҳақида

Шу билан бирга Грачева ўша машъум кун тафсилотларини четлаб ўта олмади.

"Мен ўша машъум кунни тушимда кўрмай қўйганман, совуқ тер босиб ҳам уйғонмайман. Шунчаки яшашда давом этяпман. <...> Аввал бошдан юз берган ҳодисада менинг айбим йўқлиги, бу учун мен жавобгарлигим ҳақида заррача ҳам хаёл бўлмаган. Абьюзер бўлиш, зўравонликни қўллаш унинг (собиқ эрининг - таҳр.) танлови эди - дейди ишонч билан Маргарита.

Аёлнинг айтишича, эркакни оталик ҳуқуқидан маҳрум этишган.

"У менинг фарзандларимга ҳеч ким. У билан мулоқот қилишлари имконсиз, деб биламан. Буни нима кераги бор? У болаларга нима бера олади?", - дея хулоса қилади Грачева.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг охирида эри Маргаритани бир неча бор ўрмонга олиб бориб, ўлдириш билан қўрқитган. Рашк ўтида ёнган эр Маргаританинг қўлларини болта билан чопган. У камида ўнта зарба берган. Суд эркакни 14 йил қатъий режимдаги колонияга ҳукм қилди, ва икки миллион рубл коменсация тўлаш мажбуриятини юклади.

Грачева суд қароридан рози эмаслигини айтган. Шифокорлар аёлнинг битта қўлини сақлаб қолишга муваффақ бўлганлар, иккинчисининг жойида протез ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0