ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Халқаро космик станцияси бортида ишлаётган россиялик фазогир Иван Вангнер космосда номаълум объектларни тасвирга олди.
У Антарктидада қутб ёғдусини суратга олган эди.
"Аммо видеода қутб ёғдусидан ташқари бошқача нарсани кўришингиз мумкин..." Тўққизинчи - ўн иккинчи сонияларда бешта жисм паралел йўналишда, бир-биридан бир хил масофада учиб чиқади", - деб ёзди Вагнер.
Бу нима бўлиши мумкин: метеоритлар, йўлдошлар ёки бошқа нарса.
"Бу ҳақда “Роскосмос" давлат корпорацияси раҳбариятига ахборот берилди. Материаллар таҳлил қилиш учун Россия Фанлар академиясининг Фазовий тадқиқотлар институтига топширилди", - деб қўшимча қилди фазогир.