Ўзбекистонга хитойлик шифокорларнинг навбатдаги гуруҳи келди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в ЦИТО им. Н. Н. Приорова
Госпиталь COVID-19 в ЦИТО им. Н. Н. Приорова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойлик мутахассислар республика минтақаларидаги турли тиббий муассасаларга ташриф буюриб, ўзбекистонлик шифокорларни эпидемияга қарши курашда қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар ўтказадилар.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Хитойлик шифокор ва мутахассисларнинг навбатдаги гуруҳи биргаликда профилактика, эпидемия устидан назорат, COVID-19ни даволаш бўйича маълумотлар ва тажриба алмашиш учун Тошкентга етиб келди, деб хабар қилди “Дунё” АА.

"Хитойлик мутахассислар республика минтақаларидаги турли тиббий муассасаларга ташриф буюриб, COVID-19 эпидемиясига қарши курашда ўзбекистонлик шифокорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар ўтказадилар ва касалликнинг профилактикаси, назорати ва даволаш усулларини муҳокама қиладилар", - дейилади хабарда.

Шунингдек, улар яқинда Тошкент шаҳрида очилган Ўзбекистон-Хитой анъанавий тиббиёт марказида бошқа касалликлар билан оғриган фуқароларга замонавий ва анъанавий даволаш усулларидан фойдаланган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатадилар.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашди. Давлатлар етакчилари чуқур мамнуният ва миннатдорчилик билан коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган курашнинг энг оғир даврида кўрсатилган ўзаро ёрдам ва инсонпарварлик ёрдамини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Янгиликлар лентаси
0