ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Сиёсий рақибларига лақаб топишни ёқтирадиган АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан олдинги президент Барак Обама ва у билан бирга вице-президент сифатида ишлаган Жо Байденни битта исм билан аташни таклиф қилди.
Душанба куни Минессотада чиқиш қилган Трамп навбатдаги бор Обаманинг иқтисодий сиёсатини қаттиқ танқид қилди. Трамп фикрича, Обама олиб борган иқтисодий сиёсат айни сайловларда олд ўринга олиб чиқилаётган оддий америкалик ишчилар манфаатига тамомила зид бўлган.
"Бу Обама ва Байден. Агар қисқача айтадиган бўлсак, мен уларни Обайден, деб атайман. Менга бу атама ёқади, у анча вақтни иқтисод қилади", - деган президент.
Демократ Байден республикачи Трампнинг ноябрда бўлиб ўтадиган президент сайловларидаги асосий рақибидир. Трамп мунтазам равишда уни "Уйқусираган Жо", дея атаб, аччиғини чиқариб туради.