ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Марказий банк хабарига кўра, 2020 йилнинг биринчи 6 ойида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 миллиард долларни ташкил қилган.
Ушбу миқдор ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 217 млн. долларга ёки 7%га камайган. Ваҳоланки, бир неча ой олдин, жаҳонда коронавирус пандемияси бошланган вақтда экспертлар 2020 йилда хориждан пул ўтказмалари 50%гача камайиши мумкинлигини башорат қилишган эди.
Хорижга юборилган пуллар эса 47 млн долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 8%га кам.
2020 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистон трансчегаравий пул ўтказмалари ижобий сальдо миқдори 2,5 млрд. долларга етди.