Анжелина Жоли АҚШдан бошқа давлатга кўчиб кетмоқчи

© AP Photo / Amy SancettaАктриса Анджелина Джоли на красной дорожке церемонии вручения "Оскар"
Актриса Анджелина Джоли на красной дорожке церемонии вручения Оскар  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Актриса Анжелина Жоли АҚШдан бошқа давлатга кўчиб ўтишни истаётгани маълум бўлди. Айни вақтда у Европада кўчмас мулк сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Актриса Анжелина Жоли АҚШдан Буюк Британияга кўчиб ўтишни истаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар қилди.

Анджелина Джоли и Бред Питт - Sputnik Ўзбекистон
Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашиш сабабини ошкор қилди

Нашр ёзишича, актриса Ричмондда кўчмас мулкни сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Ушбу ҳудудда у 2011 йилда собиқ турмуш ўртоғи Брэд Питт билан фильм тасвирга олиш вақтида яшаган.   

Унинг фикрига кўра, Ричмонд маданият ва таълим нуқтаи назаридан болалар учун идеал жой.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида “Оскар” мукофоти совриндори Harper's Bazaar журналига берган интервьюда АҚШдан кетишни истаётганини айтганди. Бироқ фарзандлари 18 ёшга тўлмагани сабабли буни амалга ошира олмаган.

Жоли ва Питт 2016 йилда 2 йиллик никоҳдан ва деярли 10 йиллик муносабатлардан сўнг ажрашишди.

Жуфтлик 6 нафар фарзандни тарбияламоқда – Мэддок, Захару, Пакс (асраб олинган) ҳамда Шайло, эгизаклар Нокс ва Вивьен.

Мэддокс август ойида 18 ёшга тўлди, у Жанубий Корея университетида таҳсил олмоқда. Бошқа фарзандлар эса АҚШда истиқомат қилади.

Янгиликлар лентаси
0