Махсус камералар ва бармоқ изи: кириш имтиҳонлари қай тарзда назорат қилинади

© Sputnik / Вадим Жернов / Медиабанкка ўтишРабота сканера отпечатков пальцев
Работа сканера отпечатков пальцев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бармоқ изи орқали шахсни аниқлаш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларни шахсини аниқлаш чоралари кўрилади.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Миллий Гвардия бошқарма бошлиғи Саъдулла Сафоев иштирокида Олий ўқув юртларига тест синовлари даврида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳақида брифинг ўтказилди.

Студенты сдают вступительный экзамен в университет - Sputnik Ўзбекистон
ОТМга тест синовлари 2 соат давом этади - ДТМ

Тест синовлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудида жамоат тартиби сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Миллий гвардиянинг 1000 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлари, 800 тадан ортиқ махсус воситалар, 630 дан ортиқ алоқа ва 50 тадан ортиқ транспорт воситаларини ажратилиши режалаштирилган. Куч ва воситаларни ажратилишида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳисобга олинди. 

Тест имтиҳонларга бир абитуриент ўрнига бошқа одам киришининг олдини олиш мақсадида барча объектларга кириш жойларида назорат ўтказиш пунктлар ташкил этилади. Ушбу жойларда юзни таниб олувчи камералар ўрнатилиб бу камералар орқали имтиҳонга абитуриент ёки бошқа шахс келганлигига аниқланади.

Бундан ташқари назорат ўтказиш пунктларида бармоқ изи орқали шахсни аниқлаш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларни шахсини аниқлаш чоралари кўрилади.

Бундай ҳолатлар аниқланганда абитуриент ўрига имтиҳон топширишга келган шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Янгиликлар лентаси
0