ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Бедарак йўқолган 13 ёшли Одина Бахриддинова қидирилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2007 йилда туғилган Бахриддинова Одина Қаюм қизи жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 10.45 да Чилонзор тумани, 6-квартал, 52-уй манзилида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 150 см., сочлари тўқ жигар ранг, юзи юмалоқ, кўзлари қора.
Кийимлари: қора калта кўйлак, оёқларига “босоножка” кийган.
“Қидирувга ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: 71-232-30-40, 71-232-40-50, 71-278-58-40 ёки 102, шунингдек қизнинг қариндошларининг рақамлари: 99-646-85-03, 91-548-67-47, 99-842-60-11”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бедарак йўқолган14 ёшли Мадинабону Абдураҳмонова қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди.