Пентагон "учар ликопчаларни" ўрганиш бўйича махсус гуруҳ тузади

CC0 / Unsplash / Harry Shelton / Звездное небо
Звездное небо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари тўқнашиб келган номаълум учар жисмларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳни тузишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари тўқнашиб келган номаълум учар жисмларни (НУЖ) ўрганиш бўйича ишчи гуруҳни тузишга қарор қилди, деб хабар беради РИА Новости CNN ўз ҳарбий манбалари асосида берган маълумотига таяниб.

"Мудофаа вазирининг ўринбосари Девид Норквист яқин кунларда расман тақдим этилиши кутилаётган ишчи гуруҳни назорат қилади", - дейилади телеканал хабарида.

CNN июл ойида АҚШ Конгрессида номаълум учар жисмлар тўғрисида хавотирлар билдирилганини эслатди, унда ушбу объектлар Ерда ишлаб чиқарилган бўлиши ва "эҳтимолий душманлар"нинг разведка воситалари бўлиши мумкинлиги истисно қилишмаган.

Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги йиллар давомида АҚШда НУЖларни ўрганиш бўйича бир неча бор турли даражадаги гуруҳлар тузилган эди.

Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда яна бир COVID-19 тарқалиши хавфи мавжуд - Пентагон

Апрел ойи охирида Пентагон ўзининг сайтида "номаълум ҳодисалар" акс эттирилган видеоларни жойлаштирди. Вазирликка кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг махфий бўлмаган учта видеолавҳалардан бири 2004 йил ноябр ойида, қолган иккитаси - 2015 йилнинг январида суратга олинган. Уларнинг барчаси Интернетга Пентагоннинг рухсатисиз 2007 ва 2017 йилларда тушиб қолган, уларнинг ҳақиқийлиги ҳарбий-денгиз кучлари томонидан тан олинган. Кейинроқ ҳарбийлар бир нечта ҳисоботларни чоп этдилар, унда учувчилар 2013 йил 27 июндан 2019 йил 13 февралгача НУЖлар билан учрашувлар ҳақида гапиришган.

Июн ойида, АҚШ Президенти Дональд Трамп, Нью-Мексико штатида 1947 йилда содир бўлган НУЖ қулаши билан боғлиқ жуда кўп қизиқарли нарсаларни билишини ва бу ҳодиса ҳақидаги маълумотнинг ошкор қилиниши мумкинлигини истисно қилмади. Турли манбаларда Розуэлл шаҳри яқинида қулаган объект ўзга сайёра кемаси ва унинг учувчиси АҚШ ҳукумати томонидан қўлга олинган ва маҳфийлаштирилган ўзга сайёралик эканлиги ҳақидаги версия машҳур бўлган. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг расмий позициясига кўра, Розуэллда топилган объект махфий дастурнинг бир қисми сифатида ишлатиладиган об-ҳаво зонди бўлган.

Янгиликлар лентаси
0