ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Хитой дунёнинг 50та давлати билан коронавирус пандемияси туфайли вақтинча тўхтатилган авиа-парвозларни қайта тиклади, деб хабар берди РИА Новости ХХР ҳукумати тарқатган маълумот асосида.
Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага (яшил, сариқ, қизил) ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди.
Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатлардан амалга ошириладиган "яшил рейс"ларга – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония киритилган. Охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган ва Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмаслиги белгиланган.