Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги ИЭС қурилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишРаботник ТЭЦ стоит у монометров в машинном зале
Работник ТЭЦ стоит у монометров в машинном зале - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда фақат "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотади

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг "Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ввод в эксплуатацию ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони компанияси Сирдарёда ИЭС қурилишининг биринчи босқичини бошлади

Қарорга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "The International Company for water and power projects" (Саудия Арабистони) (Инвестор) ва "Acwa Power Sirdarya" МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими тасдиқланди. Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради (2020 йил 6 мартда имзоланган).

Қарор билан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди. Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда фақат "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотади.

Энергия ва қувват: Сирдарё ИЭС реконструкцияси - Sputnik Ўзбекистон
Энергия ва қувват: Сирдарё ИЭС реконструкцияси

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда ҳисобварақлар очиш ҳамда республикадаги ҳисобварақларидан хориждаги ҳисобварақларига пул маблағлари ўтказиш;

Ўзбекистоннинг ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистондаги банк ҳисобварақлари орқали тўғридан-тўғри амалга ошириш.

Лойиҳа доирасида самарадорлиги 60 фоиздан юқори H/J синфидаги энг замонавий буғ-газ қурилмалари қўлланилади. Электр стантцияси йилига 10 миллиард кВт.с.дан ортиқ электр энергиясини ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, табиий газнинг йиллик тежаш даражаси 2,0 миллиард м3 дан ошади.

 

 

Янгиликлар лентаси
0