Куни кеча РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан мамлакатда ва дунёда биринчи вакцинани рўйхатга олди.
Гамалея номидаги миллий тадқиқот маркази олимлари томонидан одам аденовируси асосида векторли икки компонентли препарат ишлаб чиқарилди. Вакцина ҳайвонларнинг бир нечта турлари (кемирувчи ва маймунлар), сўнгра 76 кўнгиллида синалди.
Препарат ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини кўрсатди - барча синалганларда COVID-19’га қарши иммунитетни шакллантирди.
Вакцинанинг клиник синовлари рўйхатдан ўтганидан кейин ҳам давом этади, деди Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш илмий маркази директори, тиббиёт фанлари номзоди Георгий Викулов.
“Вакцинация бир неча кундан кейин эмас, балки бир неча ой ҳақида гап кетмоқда. Рўйхатга олишдан олдинги талаблар, аввалгидек, қандай бўлса шундайлигича сақланиб қолмоқда, рўйхатга олиш олд тадқиқотлар ўтказилмоқда. Аммо одамларнинг маълум бир қисмида. Шундан сўнг, кенг миқёсли тадқиқотлар, шу жумладан жамоавий иммунитетни баҳолаш амалга оширилади. Биз учун нафақат самарадорлик, балки хавфсизлик ҳам муҳимдир. Нафақат эрта, балки узоқ даврда ҳам аҳамиятга эга”, - деди шифокор Sputnik радио эфирида.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Россияда 17 та препарат ишлаб чиқилмоқда, улардан иккитаси “финал”га чиқди. Яратилган вакцина бир неча йилга иммунитетни шакллаштириши мумкин.
“Вектор технология асосида яратилган вакциналар икки йилгача иммунитетни сақлаб туриши мумкин. Аммо бу назарияда. COVID-19 билан қандай бўлишини ҳаёт кўрсатади. Чунки бу касалликни кузатиш жараёни 8 ойдан ортиқ эмас. Бундан ташқари, одамларнинг бир фоизигина вакцинага жавоб бермайди, инсон биологияси шундай”, - деди Викулов.
Экспертнинг батафсил изоҳини радиподкастда тинглашингиз мумкин.