Россия COVID-19 га қарши курашишда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга мутахассис юборади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВрачи в кабинете компьютерной томографии медицинского исследовательского центра
Врачи в кабинете компьютерной томографии медицинского исследовательского центра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия соғлиқни сақлаш вазири гуруҳ россиялик мутахассислар коронавирусга қарши курашишда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга жўнаб кетишга ҳозирлик кўраётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Бир гуруҳ россиялик мутахассислар коронавирусга қарши курашишда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга жўнаб кетишга тайёр. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.

Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинади

“Биз халқаро фаолиятимизни ҳам давом эттирмоқдамиз. Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, мутахассисларимиз Қозоғистон Республикасидан ўз вазифаларини бажариб қайтдилар. Ўзбекистонга жўнатиладиган мутахассислар гуруҳи тайёрланмоқда”, - деди Мурашко.

Аввалроқ Россия ССВ раҳбари ҳозирда Россиянинг COVID-19 га қарши вакцинасини таркибида Ўзбекистон ҳам бўлган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлатларига етказиб беришга доир музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 31 545 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 22 992 нафари соғайиб кетган. 202 киши вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0